Қирғизистонда сохта олма ичида наркотик олиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи ушланди
Олам
−
21 Октябрь 2021
7933Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги божхона терминалида тезкор ходимлар томонидан қиймати ярим миллион долларлик 10 кгдан ортиқ метамфетамин қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Наркотиклар музлатгичли DAF юк машинасини тинтув қилиш чоғида топилган, у ерда олма қутилари бўлган. Юк машинаси Республикага Эрондан Туркманистон ва Ўзбекистон орқали келган.
Таъкидланишича, юк машинасидаги мевалар орасидаги 147 дона ясама олмага “наркотик-метамфетамин” моддаси жойланган.
Юк машинасининг ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси К.Б. қўлга олинган.
Тадқиқот шуни кўрсатганки, бу умумий оғирлиги 10,1 кг бўлган метамфетамин бўлиб, ундан 150 минг доза наркотик олиш мумкин. Унинг қора бозордаги нархи 531,3 минг долларни ташкил этиши аниқланган.
Қайд этилишича, қўшма махсус операция Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ва Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ходимлари томонидан ўтказилган.
LiveБарчаси