Қирғизистонда онлайн пул ўтказмаларида комиссия ундириш тақиқланади
Олам
−
25 Октябрь
1641Қирғизистонда банкларга сомда амалга ошириладиган онлайн ўтказмалар учун фуқаролардан комиссия ундириш тақиқланади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий банки жорий йилнинг 23 октябрь куни тегишли қарорни қабул қилди.
Қарорга кўра, бу чора-тадбирлар аҳолининг барча қатламлари учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва банк соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Қарор 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради ва 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Қайд этилишича, чеклов мобил иловалар ва интернет-банкинг орқали амалга ошириладиган операцияларга тааллуқлидир. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миллий банк бошқаруви аъзосига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори камайгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовга кўра, трансчегаравий пул ўтказмалари Марказий банк прогнозлари доирасида йилнинг биринчи чорагига қараганда 8,6 фоизга ошиб, 2,5 млрд доллар доирасида шаклланган. Анъанавий пул ўтказмалари келиб тушадиган давлатлар улуши камайишда давом этиб, узоқ мамлакатлардан, анъанавий бўлмаган давлатлардан келадиган пул ўтказмаларининг улушида ўсиш кузатилган.
LiveБарчаси