Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори камайди
Жамият
−
25 Апрель
8679Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори камайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансчегаравий пул ўтказмалари Марказий банк прогнозлари доирасида йилнинг биринчи чорагига қараганда 8,6 фоизга ошиб, 2,5 млрд доллар доирасида шаклланган. Анъанавий пул ўтказмалари келиб тушадиган давлатлар улуши камайишда давом этиб, узоқ мамлакатлардан, анъанавий бўлмаган давлатлардан келадиган пул ўтказмаларининг улушида ўсиш кузатилган.
Хусусан, Қозоғистон ва Россиядан амалга ошириладиган пул ўтказмалари биргаликда 84 фоизгача пасайди. Россиядан келадиган пул ўтказмалари улуши умумий пул ўтказмаларининг 68 фоизини ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан анча камайган.
“Умуман олганда, пул ўтказмалари динамикаси, иш ҳақининг ўсиши, ўз-ўзини банд қилганларнинг даромадларининг ўсиши аҳолининг реал даромадлари ва ялпи талабнинг ўсишига, албатта, ўз ҳиссасини қўшди”, дейди Мамаризо Нурмуродов.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь