Қирғизистонда намойиш. Милиция ходимлари жароҳатланди

Олам

image

Кеча, 2 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган митинг тарқатилиши пайтида 18 нафар қирғиз милицияси ходими тан жароҳати олди. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

"Митинг тарқалиб кетганидан сўнг, 18 нафар милиция ходими турли жароҳатлар билан тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Уларнинг барчаси амбулатория шароитида ёрдам олди", дейилади вазирлик хабарида.

Кеча, 2 март куни Бишкек маъмурияти ва парламенти жойлашган марказий майдонда, собиқ депутат ва ҳозирда маҳкум Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаш учун 1,5 минг нафаргача одам йиғилди. Улар собиқ парламент вакилини озод қилинишини талаб қилишди. Кечга келиб оломон милиция ходимларига тош отишни бошлади, ҳуқуқ-тартибот ходимлари эса бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ва ёруғ-шовинлик гранаталарни ишлатди. Намойишчилар майдондан ташқарига чиқариб юборилди.

Сўнгги хабарларга кўра, митингда иштирок этган 166 киши қўлга олинган. Бир оздан сўнг шахси аниқланган 162 киши қўйиб юборилган. 4 киши ҳибсда қолган.

Маълумот ўрнида, 2017 йилнинг 25 март куни хориждан Қирғизистонга келгани заҳоти қўлга олинди. Суд уни қатор жиноятларда айблаб, 11 йилу 5 ойга озодликдан маҳрум этди. Хусусан, у 2013 йилда Қоракол вилоят марказидаги митинг пайтида одамларни гаровга олинганлкда айбдор деб топилган. Кейинчалик юқори суд Жапаровнинг қамоқ муддатини 10 йилга камайтирди. Ўтган йилнинг охирида собиқ депутат республика Президенти Сооронбай Жээнбековга авф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган эди.


Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг