Қирғизистонда муддатли ҳарбий хизмат даври узайтирилмоқда. Бишкек урушга тайёрланяптими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистонда ҳарбий хизмат муддатини икки ойга узайтириш бошланди. Тегишли қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси веб-сайтида эълон қилинган. 

“Кабар” агентлигининг маълум қилишича, ҳужжатга кўра, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. 

Ҳозирда Қирғизистонда муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати 12 ойни ташкил этади. 

“Ушбу чора-тадбирлар белгиланган муддатда янги чақирув бўйича ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизмат асосларига ўргатиш, шу билан бирга, аввалги муддатли ҳарбий хизматчиларни муддатли ҳарбий хизматда сақлаб қолиш имконини беради”, дейилади қонун лойиҳасида. 

Шу сабабли, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун зарур бўлган ҳолларда, белгиланган муддатдан икки ойгача муддатга сақлаб туриш таклиф этилмоқда.  Бундай ўзгартиришлар “Қирғизистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий бурчи, ҳарбий ва муқобил хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилмоқда. 

Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради. 

Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қонунга мувофиқлаштириш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг