Қирғизистонда катта миқдордаги қурол-яроғ омбори топилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланиши тўхтатилиб, йирик омбор аниқланди ва гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 28 декабрь куни Ички ишлар бош бошқармасига Чуй вилояти ва Бишкекдаги ноқонуний қурол-яроғ савдоси ҳақида тезкор маълумот келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 267-моддаси (қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмаси) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс аниқланиб, 1984 йилда туғилган К.Д.нинг Иссиқ-Ота туманидаги Новопокровка қишлоғида унинг яшаш жойини тинтув қилиш чоғида қуйидаги таъсирчан қуроллар топилди:

  • “Сайга” карабини;
  • ТОЗ қуроли;
  • травматик тўппонча;
  • икки зарбли милтиқ;
  • Калашников автомати учун 584 та ўқ;
  • 7 та кузатувчи патрон;
  • 5х6 мм калибрли 680 дан ортиқ патрон;
  • “Сайга” карабини учун магазин, қуролдан мурватлар(затвор);
  • порох, ўқ, патронлар;
  • пичоқлар, дурбин;
  • 8 та мобил телефон.


Бундан ташқари, “Сайга” карабинидан 2 дона магазин, қуролдан 2 дона болт, 7 дона СО2 баллонлари, 8 дона порох, бир литрли шиша ўқ, 143 дона патрон, 222 дона гильзадаги патрон ва 3 дона капсула мусодара қилинди.

Ҳолат юзасидан зарур бўлган суд-тиббий экспертизалар тайинланган. Ҳозирда Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ушбу жиноятни содир этишга алоқадор қолган шахсларни ҳам аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 февраль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида мамлакатнинг махсус хизмат ходимлари Искандар Ҳамроқулов исмли шахсни фирибгарликда гумон қилиб қўлга олганди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан яқин алоқада бўлганини айтиб, фуқароларни нотўғри йўлга бошлаган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан жиноят таъқибига доир масалаларни ҳал этишда воситачилик хизматларини таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол-яроғ Чуй вилояти магазин Калашников автомати “Сайга” карабини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг