Қирғизистонда қизини 10 йил давомида зўрлаган ота умрбодга қамалди
Олам
−
25 Май 2023
21119Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ўз қизини ўн йил давомида зўрлаганликда айбланаётган ота умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Озодлик” нашри жабрланувчининг адвокати Мунара Оқилбековага таяниб, хабар берди.
Жабрланувчининг адвокатига кўра, 43 ёшли судланувчига 42 та банд бўйича айблов қўйилган. Оқибатда қирғизистонлик республика Жиноят кодексининг 154-(зўрлаш) ва 155-(жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) моддалари бўйича айбдор деб топилган.
“Уларнинг ҳар бири 15 йил қамоқ жазосини назарда тутади ва уларни қўшиб, умрбод қамоқ жазоси тайинланди”, дейди Оқилбекова.
Жабрланувчининг айтишича, отаси уни биринчи марта қиз етти ёшга тўлганида зўрлаган. Шу тариқа зўравонлик ўн йил давом этган.
Университетга ўқишга кириб, Бишкекка кўчиб ўтгандан кейингина қиз онасига ҳамма нарсани айтиб беришга қарор қилган.
Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноий иш очилган.
LiveБарчаси