Қирғизистонда фуқароларга отасининг исми ўрнига онасининг номини беришга рухсат берилди

Олам

image

Қирғизистонда мамлакатнинг вояга етган фуқароларига отасининг исми билан бирга онасининг исмини ҳам ишлатишга расман рухсат берилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Тегишли қарор республика Конституциявий суди томонидан қабул қилинган. Қарор якуний ҳисобланади.

Қарор юзасидан апелляция берилмайди ҳамда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.

“Қарор республика бўйлаб барча давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир”, дейилади Конституциявий суд қарорида.

Қирғизистонлик фаол Олтин Капалованинг сўзларига кўра, эндиликда Қирғизистоннинг ҳар бир вояга етган фуқароси бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.

“Мен Қирғизистон Республикаси Конституциявий судига ушбу қарори учун миннатдорлик билдираман ва 16 ёшли ўғлим Донияр Альтинович Капаловни табриклайман, у тез орада паспорт олишга боради ва менинг исмимни тенглаштиради”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

паспорт Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг