Қирғизистонда электрон сигаретларга тақиқ қўйилмоқчи
Олам
−
05 Февраль
2506Қирғизистон Жогорку Кенеш (парламент) депутати Шаирбек Ташиев Қирғизистонда электрон сигарет чекишни тақиқлаш тарафдори эканини айтди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Ўзгартиришлар махсус тўлдирувчи суюқлик солинган бакига эга бўлган электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади.
Жумладан, электрон сигаретлардан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга белгиланган ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (40 минг сом ёхуд 447 АҚШ доллари), юридик шахсларга 600 баравари (60 минг сом ёхуд 671 АҚШ доллари) миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда.
Электрон сигаретани сотиш жисмоний шахсларга белгиланган ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (50 минг сом ёхуд 559 АҚШ доллари), юридик шахсларга 650 баравари (65 минг сом ёхуд 727 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Электрон сигареталар олиб кириш учун 1,5 мингдан 2 минг белгиланган ҳисоблаш миқдоригача (150-200 минг сом ёхуд 1679-2239 АҚШ доллари) жарима ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш таклиф қилинмоқда.
Халқ депутати сўнгги йилларда мактаб ўқувчилари ўртасида электрон сигаретлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошганини қайд этди.
“Суюқликларнинг таркиби ва кимёвий таркибий қисмлари ҳақида ҳеч ким билмайди. Сигаретага ёқимли ҳид ва таъм берадиган баъзи хушбўй моддалар аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Электрон сигаретлардан фойдаланиш бронхиал астма ривожланишига олиб келиши мумкин”, дейилади асослаш гувоҳномасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь