Қирғизистонда Бош прокурор ҳам ўзгарди. Навбатдаги номзод – Жапаровнинг таниши
Олам
−
21 Октябрь 2020
9059
Бугун, 21 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Бош прокурори Откурбек Жамшитов муддатидан олдин лавозимидан озод этилди. Қирғизистон парламенти аъзолари Откурбек Жамшитовни муддатидан олдин лавозимидан озод этиш учун овоз берган.
Депутатлар йиғилишида маълум қилинганидек, Жамшитов "муддатидан олдин" ва "ўз хоҳишига биноан" ишдан бўшатилган.
Шунингдек, бугуннинг ўзида Қирғизистон Республикасига янги Бош прокурор тайинланди.
Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалар ва регламент қўмитаси Бош прокурор лавозимига Қурманқул Зулушев номзодини маъқуллаган. Қарор қўмитанинг бугунги йиғилишида қабул қилинган.
Қурманқул Зулушев – олтинчи чақириқ Жўқорғи Кенгесининг депутати. Унинг номзодини мамлакат Бош прокурори лавозимига Бош вазир – вақтинча Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров таклиф қилган.
LiveБарчаси