Қирғизистонда бир неча урушга қарши россиялик фаоллар ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари шу ойда урушга қарши бўлган уч нафар россиялик фаолни ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.

Айтилишича, ҳибсга олишлар 2 июнь куни Қирғизистонда МДҲ давлатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилгандан сўнг амалга оширилган. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 10 кун ичида ташқи видеокузатув камералари ёрдамида МДҲ давлатларида қидирувда бўлган 57 нафар шахсни аниқлаш мумкин бўлган. 

Қўлга олинганлар орасида Россияда безорилик иши бўйича сиртдан ҳибсга олинган “Сўл блок” фаоли Лев Скорякин, “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг собиқ матбуот котиби Алена Крилова ва ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига ўт қўйиш ишида иштирок этган Алексей Рожков (у аллақачон Россияга юборилган ва ҳозирда Екатеренбургдаги тергов изоляторида сақланмоқда) ҳам бор.  

“Улар, албатта, Россия Федерацияси талабига кўра, ҳаммани – жиноий иш қилган ва қидирувда бўлганларни депортация қиладилар. Сўралмаганлар, агар миграция қонунчилиги бузилиши бўлмаса, одатдагидек қолишади. Ҳаттоки, баъзилар жиноятда айблангани вақидирувда эканини ҳам билмаган. Бир томондан, инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга нормал риоя қилинган ҳолда, улар қочқин бўлса, иккинчи томондан, келишувлар доирасида улар жиноятчидир”, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова. 

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев эса бугун, 22 июнь куни Россия ҳукумати илтимосига биноан бир қатор россияликларнинг Бишкекда ҳибсга олингани ёки Россияга депортация қилиниши ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

“Ҳозир бу ерга ишлаш учун келаётган русийзабон йигитлар кўп, лекин мен улар ҳибсга олинаётгани ҳақида бундай фактларни билмайман, лекин агар улар мавжуд бўлса, бу Россиянинг ички иши. Лекин Бишкекдаги русийзабон аҳолидан кимлар бемалол ҳаракатланадилар, учрашадилар, ишлайдилар, мен бу ерда алоҳида муаммо кўрмаяпман, бундай фактлар йўқ”, деган у Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайернинг Қирғизистонга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилаётган немис журналистининг саволига жавоб берар экан.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон россиялик фаоллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг