Қирғизистонда амалдорларнинг ватанпарварлиги текширилади
Олам
−
23 Декабрь 2023
6575Қирғизистонда давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига номзодлар ёлғон детектори ёрдамида синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Давлат хизмати ишлари бўйича агентлик раҳбари Кудайберген Бозорбоев матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, номзодларнинг ёлғон детектори тестидан ўтказишдан асосий мақсад уларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш ҳисобланади.
"Давлат ва муниципал хизматларда коррупциянинг олдини олиш мақсадида давлат хизматига номзодларни полиграфия тестидан ўтказиш усулини жорий этиш масаласи ўрганилмоқда. Биз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқмоқдамиз. Полиграф коррупцияга қарши кураш воситаси сифатида ҳалол ва ватанпарвар ходимларни жалб қилишга ёрдам беради”, дейди Бозорбоев.
Унинг қўшимча қилишича, бўлим аллақачон номзодларнинг IQ даражаси ва етакчилик салоҳиятини аниқлаш ҳамда уларнинг касбий, инсоний ва психологик фазилатларини баҳолаш учун иккита мульти-психомерик асбоб сотиб олган.
LiveБарчаси