Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” раҳбарларидан бири ушланди

3-саҳифа

image
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди (видео) north_east

Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди (видео)

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотининг аъзоларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда “24.kg”  хабар берди.

У ташкилот ячейкаларидан бирининг раҳбари бўлган. 1986 йилда туғилган М.К. исмли ушбу шахс экстремистик ғояларни тарқатиб, ўз сафига янги тарафдорларни жалб қилган.

Аниқланишича, у илгари экстремистик фаолият учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Унинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда экстремистик мазмундаги диний адабиётлар топилган. Айни пайтда материаллар тегишли экспертизадан ўтказилмоқда.

Қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларнинг диний экстремистик ташкилотлар тузиши ва улар фаолиятида иштирок этиши Қирғизистон Жиноят кодексининг 330, 331 ва 332-моддаларида назарда тутилган жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотининг йирик бўлинмаси, жумладан, унинг раҳбарлари ҳамда 22 аъзоси қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон тергов Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик ташкилот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг