Қирғизистонда ҳам Муҳаммад ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм бўлди
Олам
−
14:11
7272024 йил учун Қирғизистонда машҳур бўлган исмлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда “Кызмат” агентлигининг статистик маълумотларида келтирилади.
Маълум қилинишича, ўтаётган йилда Қирғизистонда Муҳаммад ва Солиҳа исмлари етакчиликни қўлга киритган. Бу исмлар охирги уч йилликда ҳам рейтингда биринчи бўлиб келмоқда.
Қайд этилишича, эркак исмлари орасида Муҳаммад (7183), Умар (4335), Али (3220), Амир (2861), Усмон (2285), Билол (2224), Алихон (2178), Нурислом (1750) энг кўп қўйилган.
Аёллар орасида эса Солиҳа (3 736), Айлин (3 655), Сафия (2 774), Амина (2 772), Фотима (2 738), Алиа (2 588), Ойша (2 396), Раяна (2 305), Хадича (2 247), Арузат (2 108), Алфия (2 013), Марям (1 708), Осиё (1 665), Ясмина (1 487), Дария (1 461) исмлари кенг тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Муҳаммад исми Англия ва Уэлсда ҳам ўғил болалар орасида энг машҳур исм бўлиб, расмий рейтингда Ноаҳ (Нуҳ)ни ортда қолдирганди. Ўзбекистонда эса 2023 йил давомида қизларга Солиҳа, ўғил болаларга Муҳаммадали исмлари энг кўп қўйилганди.
LiveБарчаси