Муҳаммад Англияда ўғил болалар учун энг оммабоп исмга айланди
Олам
−
05 Декабрь
4845Муҳаммад исми Англия ва Уэлсда ўғил болалар учун энг машҳур исм бўлиб, расмий рейтингда Ноаҳ (Нуҳ)ни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Мамлакат миллий статистика бошқармаси (ОNS) маълумотларига кўра, 2023 йилда 4600 дан ортиқ ўғил болаларга Муҳаммад исми қўйилган. Бу 2022 йилга нисбатан деярли 500 тага кўпдир.
Шу билан бирга, Нуҳлар сони 4586 тадан 4382 тага тушган. Учинчи ўринни эгаллаган Оливернинг ҳам машҳурлиги пасайган.
Қайд этилишича, Оливия кетма-кет саккизинчи йил аёл исмлари рўйхатида биринчи ўринни сақлаб турибди. Амелия ва Исла эса иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.
Таҳлилчилар, шунингдек, фарзандларига Маргот ва Килиан каби исмларни танлаган ота-оналар сонининг кўпайишини қайд этган.
Маълумот учун, ОNS ҳар йили чақалоқ исмлари ҳақидаги сўнгги маълумотларни таҳлил қилиб, баъзи исмларнинг қандай қилиб оммабоплиги ёки машҳурлиги тенденцияларини очиб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил давомида қизларга Солиҳа, ўғил болаларга эса Муҳаммадали исмлари энг кўп қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси