Қирғизистон ва Тожикистондан олиб кирилаётган наркотиклар аниқланди
3-саҳифа
−
25 Январь 2023
4814Фарғона ҳамда Сирдарё вилоятида наркотикларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқаро бошқарувидаги “Damas” автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 329 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли билан Бешариқ туманига олиб кирилган.
Шуниндек, Сирдарё вилоятида ҳам “Фарғона – Сирдарё” йўналишида ҳаракатланаётган “Cоbalt” русумли автомашина Гулистон шаҳрига кириш қисмида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчидан 274 дона “Регапен” ва 33 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келингани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь