Қирғизистон Ўзбекистондан арзимаган пул эвазига электр энергияси импорт қилди

Жамият

image

Охирги беш ойда Қирғизистон Ўзбекистондан 145,6 миллион киловатт-соат электр энергияси импорт қилган. Бу ҳақда мамлакат Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, “24.kg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистон Ўзбекистонга бунинг учун атиги 1,2 минг сом пул тўлаган. Бу катта эҳтимол билан Ўзбекистон жорий йил январида кузатилган аномал совуқ об-ҳаво пайтида сарфлаган ва Қирғизистон энергия тизимига етказиб бермаган электр энергиясини қайтарилишига боғлиқ.

Умумий ҳисобда, мазкур муддат оралиғида Қирғизистон 1 миллиард 516,5 миллион киловатт-соат электр энергиясини импорт қилган. Энг кўп электр энергияси Туркманистон (652,4 миллион киловатт-соат) ва Қозоғистондан (576,7 миллион киловатт-соат) етказиб берилган. Ушбу мамлакатлардан етказиб бериш нархи киловатт учун 2,6 сомни ташкил этган.

Сотиб олинган электр энергияси ҳажми 40,2 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу импорт қилинган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати 2,3 сом туришини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Афғонистонга яна электр энергияси беришни режалаштираётгани хабар қилинганди.Унга кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон томони “Сурхон–Пули-Хумри” йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон электр энергияси Қирғизистон импорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг