Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада тўрт нафар ҳарбийни қўлга олди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус бўлинмалари томонидан Ўзбекистон билан чегара ҳудудида тўрт нафар ҳарбий қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди

Маълум қилинишича, 4 нафар чегарачи Ўзбекистон билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган. Шу йилнинг 16 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг “Қайтпас” ва “Ўтукчу” назорат-ўтказиш пунктларида тинтув ўтказилиб, сўнгра ҳарбий хизматчилар қўлга олинган.

“Ҳолат бўйича Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 337-моддаси “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, натижада тинтув ишлари олиб борилган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, айбланувчилар чегарани хавфсиз кесиб ўтишлари учун фуқаролардан 50 дан 1000 сомгача (тахминан 6 мингдан 130 минг сўмгача) бўлган миқдорда пул талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Қирғизистон ҳарбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг