Қирғизистон Туркиядан “Bayraktar Akıncı” дронларини сотиб олди
Олам
−
13 Октябрь 2022 9060 1 дақиқа
Қирғизистон Туркиянинг замонавий “Bayraktar Akıncı” учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
“Akıncı” бизники! Раҳмат сизга қардош халқ”, дейди у.
Шунингдек, Ташиев ижтимоий тармоқларга учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарувчи "Baykar Makina" компанияси бош директори Ҳалук Байроқдор билан тушган суратини жойлаган.
Хабарда у сотиб олинган дронлар сони ҳақида маълум қилмаган.

Маълумот учун, “Bayraktar Akıncı” зарбали жанговар учувчисиз самолёт. Унинг узунлиги 12,2 метр, қанотлари эса 20 метрга этади. Дрон 1,5 тоннагача фойдали юкни кўтаришга қодир ва ҳаво-ҳаво ракеталари билан қуролланиши мумкин.
Қайд этиш керакки, Қирғизистон Туркиядан биринчи марта ҳужумкор дрон сотиб олмаяпти. Бундан олдин турк ишлаб чиқарувчилари “Bayraktar” дронларини Қирғиз ҳукуматига сотган. Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг биринчи учувчисиз учиш аппаратлари базасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Базадан Қирғизистон аввал Туркиядан сотиб олган “Bayraktar” дронлари бошқарилади. Сентябрь ойида қирғиз-тожик чегарасидаги можаро вақтида ҳам расмий Бишкек турк дронларидан фойдаланди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь