Қирғизистон Тожикистон билан чегарадан қўшинларини олиб кетди
Олам
−
29 Январь 2022
3892Қирғизистон Тожикистон билан чегарадан қўшимча қўшин ва техникани олиб кетишни якунлади. Бу ҳақда Республика чегара хизмати матбуот марказида хабар берилган.
“Қирғиз томони қўшимча куч ва воситаларни чегара чизиғидан доимий жойлаштириш пунктларига олиб чиқишни якунлади”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида вазият барқарор деб баҳоланмоқда. Бугун, 29 январь куни чегарадаги ҳодиса юзасидан икки давлат вакилларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган. Томонлар чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия ишини қайта бошлашга келишиб олган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 январь куни Қирғизистон чегара хизмати қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма бошланди. Тожикистон томони гранатомёт ва миномётларни ҳам ишга солди. Шунжан сўнг, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кучлари, шунингдек, Республика армияси ва полицияси Тожикистон билан чегарага олиб келинганди. Можарога Қирғизистоннинг Исфана ва Боткен шаҳарларини боғловчи автомобиль йўлининг тожик ҳарбийлари томонидан тўсиб қўйилгани сабаб бўлган.
Тўқнашувлар бир неча соат давом этган. Кеча, 28 январь куни Тошкент вақти билан соат 02:00 атрофида икки давлат вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг, сулҳга эришилган.
LiveБарчаси