Қирғизистон ташқи қарзини 2035 йилгача тўлиқ қопламоқчи

Олам

image

Қирғизистон яқин 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ тўлаш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“2035 йилга бориб, бугунги кунгача тўпланиб қолган 5 миллиард долларлик ташқи қарзларимизни тўлаймиз. Иқтисодиётимиз яхшиланди. Мамлакатда тинчлик ва барқарорлик бор экан, биз бемалол тўлаймиз”, дейди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Жапаров Қирғизистон истиқболли лойиҳалар, жумладан, қиймати 5-6 миллиард долларлик “Қамбар-Ота 1” ГЭСи қурилиши учун янги ташқи кредитлардан воз кечишни режалаштирмаётганини билдирди.

“Келажакда қанча қарз олсак ҳам, ҳар бир лойиҳа ўзини оқлайди. Республика бюджети ва халқ чўнтагига ҳеч қандай оғирлик бўлмайди”, деб ваъда берди Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жапаров Қирғизистонга қарз бергани учун Хитойнинг айби йўқлиги, пулларни ҳукумат ва амалдорлар ўғирлаганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг