Қирғизистон Сирдарёга гуманитар ёрдам жўнатади
Олам
−
06 Май 2020
8599Қирғизистон сув тошқинидан азият чеккан Сирдарё вилоятига гуманитар ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаров маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда инсонпарварлик ёрдами қўшни давлатга юборилади. “Биз, албатта, гуманитар ёрдам кўрсатамиз. Ҳозир цемент, иссиқ тўшак ва маҳсулотлар йиғаяпмиз”, деди у.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сув тошқини оқибатида 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 км узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозори зарар кўрган. Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь