Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга етиб келди

Local

image

Бугун, 18 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси давлат ташрифи билан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Тошкент  халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. 

Шунингдек, саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жапаровга Ўзбекистонга ташрифи давомида кимлар ҳамроҳлик қилиши ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends