Қирғизистон Президенти Умра зиёратида (фотофакт)
Олам
−
21 Декабрь 2019
8622Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда Қирғизистон маҳаллий нашрлари ёзмоқда.
Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борган. Муваққиятли кечган расмий учрашувлардан кейин, Қирғизистон раҳбари Умра амалларини бажарган.
Қирғизистон Республикаси Президентига мамлакатнинг бошқа расмийлари ҳам ҳамроҳ бўлгани айтилмоқда. Президент зиёрат амалларини бажариш чоғида Саудия Арабистони махсус хизматлари томонидан қўриқланган.
Ал-Ҳарам масжидига келганида делегацияни Ал-Ҳарам масжидининг махсус хавфсизлик кучлари қўмондони, генерал Яҳё ибн Абдил Раҳмон ал-Акил ва бир қатор расмийлар кутиб олган.
LiveБарчаси