Қирғизистон Президенти кортежининг авариясида ҳалок бўлган мансабдор кимлиги очиқланди
Олам
−
06 Июнь 2021
19135Аввалроқ, жорий йилнинг 4 июнь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида Президент Садир Жапаровга ҳамроҳлик қилган автомобиль автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Автоҳалокатда вафот этган шахс Президентнинг шифокори Илгиз Усубалиев бўлиб чиқди. Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлигига мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Илгиз Усубалиев 37 ёшда эди. Унинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди бор. Илгари у Бишкек Травматология, Ортопедия илмий-тадқиқот марказида ортопедик травматолог бўлиб ишлаган. Кейинчалик Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тўққизинчи бўлимига ишга ўтган, унинг охирги лавозими Садир Жапаровнинг даволовчи шифокори бўлди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги дафн маросимини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатди. Оила ҳарбий хизматчининг вафотидан кейин талаб қилинадиган барча имтиёзларни олади”, дея қўшимча қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.
Маълумот учун, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида Президентнинг ўзи бошқа автомобилда бўлган ва жароҳат олмаган. Ҳодиса Ананьево қишлоғи яқинидаги йўлнинг бир қисмида содир бўлган. Қарама-қарши йўлга чиқиб кетган йўловчи автомобили Президент кортежидаги автомобилга келиб урилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь