Қирғизистон Президентини олиб кетаётган кортеж авария бўлди. Қурбон бор
Олам
−
04 Июнь 2021
33285Бугун, 4 июнь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида Президент Садир Жапаровга ҳамроҳлик қилган автомобиль автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бир ходими ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг ўзи бошқа автомобилда бўлган ва жароҳат олмаган. Ҳодиса Ананьево қишлоғи яқинидаги йўлнинг бир қисмида содир бўлган. Қарама-қарши йўлга чиқиб кетган йўловчи автомобили Президент кортежидаги автомобилга келиб урилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган автомобиль ҳайдовчиси маст бўлган”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь