Қирғизистон Президенти 1 йилда қанча даромад қилгани айтилди
Олам
−
09 Январь 10656 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2024 йилда 2 миллион 214 минг 482,38 қирғиз соми (тахминан 305 млн 598 минг сўм) миқдорида даромад қилган. Бу ҳақда мамлакат Давлат солиқ хизмати томонидан эълон қилинган 2024 йил учун давлат ва муниципал хизматчиларнинг декларациялари бўйича умумлаштирилган маълумотларда келтирилган.
Унга кўра, Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади 2 миллион 214 минг 482,38 қирғиз сомини ташкил этган, бироқ харажатлар кўрсатилмаган.
Президент мулкида:
- майдони 2 минг 627 квадрат метр бўлган бизнес-марказ;
- Иссиқкўл вилояти Тюп туманида 63 сотих қишлоқ хўжалиги ери;
- 21 сотих ер участкаси мавжуд.

Бундан ташқари, кўчар мулк сифатида 100 минг сомга баҳоланган “Жигули” автомобили қайд этилган. Шунингдек, 1 миллиард 163,5 миллион сом пул маблағлари легаллаштирилган маблағлар сифатида кўрсатилган. Маълумотларга кўра, Президентнинг яқин қариндошлари йил давомида 29 миллион 706 минг 840 сўм даромад олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Жогорку Кенешдаги нутқида Қирғизистон зарурат туғилганда мамлакат бутун ташқи қарзни бир кун ичида сўндириш имкониятига эга эканини, бироқ буни қилиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини айтган эди.
Live
Барчаси