Қирғизистон олтинининг асосий харидорлари маълум бўлди

Олам

image

Швейцария ва Буюк Британия Қирғизистон олтинининг асосий харидорига айланди. Бундай маълумотлар Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси материалларида келтирилган.

Унга кўра, 2025 йилнинг январидан апрелигача бўлган даврда Қирғизистон 112 миллион долларлик олтин экспорт қилган. Швейцария Конфедерацияси қимматбаҳо металлни 74,6 миллион долларга, Буюк Британия эса 31,2 миллион долларга сотиб олди. Қирғизистондан ҳам олтинни Малайзия 5,3 миллион долларга, Туркия эса 1 миллион долларга сотиб олди.

Сотилган олтиннинг умумий ҳажми 1,16 тоннани ташкил этди.

Аввалроқ Миллий банк раҳбари Мелис Турғунбоев Жогорку Кенеш депутатларига Қирғизистондаги олтин захираси 52 тоннани ташкил этиши ҳақида маълум қилганди. Бу эса 3 миллиард 700 миллион долларга тенг.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 миллиард 665 миллион долларни ташкил этди. Унга кўра, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8 миллиард 483 миллион долларга кўпайган ва 20,6 фоиз ўсишни қайд этган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2013 йилдан (22 миллиард 408 миллион доллар) бери кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Мелис Турғунбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг