Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Олам

image

Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосари Эмил Осмонов жиноий иш бўйича айбланмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Қирғизистон” хабар берди.

Нашрга кўра, мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан текширилмоқда. Хавфсизлик ходимлари Эмил Осмоновнинг ишхонаси ва хизмат машинасини муҳрлаб қўйган. Мазкур иш юзасидан “Кыргыз курал” давлат корхонаси ходими ва Мудофаа вазирлигининг харидлар бўлими бошлиғини ҳам ҳибсга олган.

Осмоновга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳали расман тасдиқланмаган. Шунингдек, Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосарининг ҳибсга олиниши сабаблари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Маълумот учун, Эмил Осмонов 1967 йил 3 июнда Бишкекда туғилган. 1989 йилда Тула олий артиллерияси муҳандислик мактабини тамомлаган. 2001-2020 йилларда Қирғизистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат чегара хизматида турли лавозимларда хизмат қилган. 2023 йил 22 ноябрда Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори, муваққат ҳукумат аъзоси Азимбек Бекназаров разведка ходимлари томонидан ўғрилик ва пул ювишда гумонланиб, ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Мудофаа вазири ўринбосари Эмил Осмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made