Қирғизистон МСК сайти хакерлар ҳужумига учради
Олам
−
29 Ноябрь 2021
4162Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайти кеча, 28 ноябрь куни парламент сайловлари ўтказилганда хакерлар ҳужумига учраган. Бу ҳақда бугун, 29 ноябрда Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов маълум қилди.
“МСК сайтига хакерлик ҳужумлари хориждан уюштирилган. Тахминларга кўра, бирданига 20 давлатдан”, деган Имонқулов. Бироқ МСК серверлари зарарланмаган.
МСК раҳбари мамалакат раҳбарияти сайлов натижаларини сохталаштиришга йўл қўймаслигини ва ҳар бир бюллетенни текшириб чиқишни мақсад қилганини айтган.
Қирғизистон парламентига сайловлар 28 ноябрь куни аралаш тизим бўйича бўлиб ўтди - 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланган. Қирғизистон парламентидаги 90 ўрин учун жами 1,3 минг киши ариза топширган. Дастлабки маълумотларга кўра, парламентга олти партия – “Ата Журт Қирғизистон”, (“Ватан – Қирғизистон”), “Ишеним” (“Ишонч”), “Интимак” (“Уйғунлик”), “Йиман Нуру” ("Иймон нури"), "Алянс" ва "Бутун Қирғизистон" ("Бирлашган Қирғизистон") партиялари киритилган. Сайловчиларнинг тахминан 34 фоизи иштирок этди.
Якшанба куни республика Марказий сайлов комиссияси сайти электрон сайлов қутиларидан келаётган маълумотларни қайта ишлаш жараёнида носозликлар юзага келди. Натижада саҳифа бир қанча вақт кузатиш учун ёпиқ бўлди.
Аввалроқ сайловда қатнашган бешта партия натижаларни тан олмаслигини маълум қилганди. Улар натижалар сохталаштирилган деган фикрда.
LiveБарчаси