Қирғизистон МДҲ давлатлари чегараларида ҳарбий техникалар бўлишини тақиқлашни сўраяпти

Олам 5757
image

Қирғизистон томони Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича ҳамкорларга Ҳамдўстлик давлатлари чегараларида жойлаштирилган ҳарбий қисмлар сони тўғрисида маълумот алмашишни бошлаш ва у ерда оғир техника ва қуролларни жойлаштиришга чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқуловнинг Москвада Ҳамдўстлик давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашуви чоғидаги баёнотига таяниб, Қирғизистон давлати раҳбари матбуот хизматида маълум қилинди. 

“МДҲ форматида ваколатли тузилмалар ўртасида оператив маълумотлар алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш учун масъулиятни ошириш, чегара ҳудудларида жойлашган Қуролли Кучлар бўлинмаларининг миқдорий ва сифат таркиби тўғрисида бир-бирини хабардор қилиш ва чегаралар яқинида оғир техника, танклар, артиллерия, кўплаб ракета тизимларининг мавжудлигига чекловлар қўйиш таклиф этилди”, дейилади хабарда. 

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котиби МДҲ ташқи чегаралари учун истисно қилишни таклиф қилди. 

“Тадбирда сўзга чиққан Имонқулов бугунги кундаги чақириқ ва таҳдидлар масаласига тўхталиб, улар камаяётгани йўқ, мутацияга учраб, кўп йўналишли, ўткинчи ва хавфли бўлиб бораётганини таъкидлади. Ҳар қандай давлат турли йўналишлардан зарбалар олиб, бир зумда геосиёсий ўйиннинг нишони ёки қуролига айланиши мумкин”, деб ёзган матбуот хизмати. 

Имонқулов алоҳида таъкидлаганидек, бир мамлакат “бутун қатор таҳдидларга” ўзи бардош бера олмайди, халқаро хавфсизлик эса “кимнингдир агрессив амбицияларига боғлиқ бўлмаслиги керак”.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
t
×