Қирғизистон фуқароларига Сурияни тарк этишни тавсия қилди
Олам
−
10 Декабрь 2024 4608 1 дақиқа
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига Суриядан чиқиб кетишни тавсия қилди. Бу ҳақда вазирликка таяниб, “Kaktus media” хабар берди.
“Ҳолат барқарорлашгунга қадар вазирлик фуқароларга Сурия Араб Республикаси ҳудудини тарк этишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Қирғизистон томони Суриядаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этаётганини билдирган.
Шунингдек, ТИВ Сурияда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига ҳар қандай вақтда ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг республиканинг чет давлатларидаги дипломатик ваколатхоналарида давлат байроғи ўзгартирилаётгани хабар қилинган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь