Қирғизистон дунё мамлакатлари учун чегараларини очди

Олам

image

Қирғизистон бутун дунёдан чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши учун ўз чегараларини очди. Коронавирус пандемияси сабабли қўйилган чекловларнинг бекор қилиниши ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

“4 декабрдан бошлаб хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мунтазам авиақатновлар орқали Қирғизистонга келишлари мумкин”, дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, Қирғизиситон ТИВ йўловчилар самолётга чиқишда 72 соатдан кўп бўлмаган муддат ичида коронавирусга топширган тести натижасини кўрсатишлари лозимлигини эслатган.

Бундан ташқари, фуқаро Қирғизистонга келганидан сўнг, санитария-карантин пунктлари ходимлари ҳам тест натижаларини текширади. Агарда парвоз давомийлиги ёки рейс кечикиши туфайли тест натижаси муддати ўтиб кетган бўлса, у ҳолда фуқаро яна бир марта тест топшириши шарт этиб белгиланган.

Маълумот ўрнида бугунги кунга келиб, Қирғизитонда 74 774 киши коронавирусга чалинган. Улардан 66 538 нафари касалликдан соғайган бўлса, 1 290 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг