Қирғизистон AstraZeneca вакцинасини олиб келиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатди
Олам
−
17 Март 2021
3064Қирғизистон COVAX дастури доирасида мамлакатга коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини олиб келиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев “Интерфакс”га маълум қилди.
“Коронавирус инфекциясига қарши AstraZeneca вакцинаси бўйича бизнинг юристларимиз ҳозирда иш олиб борадиган баъзи ҳуқуқий муаммолар мавжуд, шунинг учун келишув бўйича ишлар тўхтатилди”, деди Бейшеналиев.
Унинг сўзларига кўра, COVAX дастури доирасида Республика 1,2 миллион дозада вакцинани бепул олишга умид қилмоқда.
“Биз AstraZeneca вакцинаси билан боғлиқ мулоҳазаларимизни Қирғизистон ҳукуматига, хусусан, асоратлар учун масъул бўлган шахсларга юбордик. Аммо биз бундан бутунлай воз кечиш ниятимиз йўқ”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири.
Яқин кунларда Республика Россиянинг “Спутник V” ва Хитой вакцинасини олади, деб қўшимча қилди Бейшеналиев.
“Вакцина шу кунларнинг бирида етиб келади. Эмлаш апрель ойида бошланади, тиббиёт ходимлари ўқитилган ва ўқитилмоыда”, деди Бейшеналиев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.
LiveБарчаси