Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро юз берди 

Олам

image

Тожикистон фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилди, бунга жавобан қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.  

Қирғизистон чегарачиларига кўра, кеча, 25 декабрь куни Қирғизистоннинг Дамба ва Мақсат қишлоқлари қаршисидаги чегара яқинида тожик ҳарбийларининг тирбандлиги қайд этилган ва улар чегара постларидан бирига миномёт ўрнатган. 

Орадан кўп ўтмай чегара яқинидаги Эки-Тош ҳудудида отишма содир бўлган: тожик фуқаролари қирғиз халқининг машиналарига тош отган, қирғиз чегарачиси можарони тўхтатиш учун ҳавога ўқ узишга мажбур бўлган. 

“Эки-Тош ҳудудида содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва улар вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча чегара қўшинларини жойлаштирди. Тожикистон томони қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Давлат чегарасининг ушбу қисмида жойлашган чегара хизмати (Қирғизистон — таҳр.) бўлинмалари хизмат кўрсатишнинг кучайтирилган версиясига ўтказилди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, ҳозирда у ерда вазият “нисбатан барқарор”. 

Маълумот ўрнида, Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар ҳудудига айланиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати 22 декабрь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол қўлланиши билан боғлиқ ҳодиса рўй бергани ҳақида хабар қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг