Қирғиз парламенти спикери Бишкекни дерусификация қилиш таклифи билан чиқди

Олам

image

Қирғизистон парламенти спикери Нурлан Шакиев мамлакат раҳбариятининг давлат тилини ривожлантириш бўйича режалари муносабати билан республика пойтахтидаги барча туманлар номларини зудлик билан қирғиз тилига ўзгартиришга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 25 ноябрь куни Бишкекда мамлакатнинг умумхалқ қурултойидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

“Бишкекнинг барча туманларини зудлик билан қайта номлаш зарур, Қирғизистондаги баъзи аҳоли пунктлари ҳали ҳам бошқа тилларда номланади”, дейди у.

Унга кўра, Қирғизистонда давлат тилини ривожлантириш бўйича режалар ҳали тўлиқ амалга оширилмаган.

Аввалроқ Қирғизистон парламентининг яна бир қанча депутатлари ҳам худди шундай ташаббус билан чиқиб, республика пойтахтининг барча туманларига қирғизча номлар беришни таклиф қилган эди. Ҳозирда Бишкек таркибига Ленин, Первомай, Октябрь ва Свердлов туманлари киради.

Қирғиз тили мамлакатда давлат тили, рус тили мамлакатда расмий тил деб эълон қилинган. Ижтимоий сўровларга кўра, айни пайтда Қирғизистон аҳолиси деярли бутун мамлакатда кундалик ҳаётда давлат тилидан фойдаланмоқда. Бишкек, унга туташ Чуй вилояти, шунингдек, Иссиқкўл вилоятининг курорт ҳудудлари бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг