Қирғин давом этяпти. Исроил шифохоналардаги юздан ортиқ фаластинликни ўлдирди
Олам
−
21 Март
8580Исроил армияси сўнгги 24 соат ичида 100 дан ортиқ кишини ўлдирди ва ишғолчи кучлар 2023 йил 7 октябрдан буён ҳаётига зомин бўлган фаластинликлар сони 31 минг 988 нафарга етди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.
Қайд этилишича, асосий ҳужумлар "Аш-Шифа" ва "Ал Ақсо" шифохоналари ҳудудида амалга ошириляпти. Беморлар жойлашган ҳудуд ўраб олиниб, ялпи ўт очилмоқда.
Айни пайтда юзга яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Исроил, шунингдек, Ғазо шаҳри, Дайр ал-Балаҳ ва Нусейрат лагерларига ҳам зарба берган. Ушбу ҳудудларда ҳам қурбонлар бор.
Айтиш жоизки, босқинчи кучлар томонидан тўртинчи кундирки шифохоналар нишонга олинмоқда. Кеча, 20 март куни Исроил ҳарбийлари "Аш-Шифа"да 90 кишини ўлдиргани маълум бўлганди.
LiveБарчаси