Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Спорт
−
01 Декабрь 2022
7899Ўзбекистонда қиморга асосланган онлайн ўйинларни ўйнаш ва уни реклама қилиш доир жазо ва жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ўз Telegram саҳифасида хабар берди.
Депутатлар кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
• Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда иштирок этиш учун телекоммуникация тармоқлари ёхуд Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш — БҲМнинг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;
• қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — БҲМнинг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маълумот учун, ушбу ўйинлар, айниқса, "онлайн" қимор билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та, 2020 йилда 86 та, 2021 йилда 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тани ташкил этган.
Мутахассисларнинг билдиришича, бундай ўйинлар инсонда қарамликни вужудга келтириб, катта миқдордаги пул маблағлари сарфлашига ва айрим фуқароларнинг ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик, бюджет маблағларни талон-торож қилиш каби ҳаркатлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.
"Онлайн қимор"да ютқазганлиги сабабли 2021 йилда 6 нафар ва 2022 йилнинг 6 ойида 6 нафар фуқаро ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Уларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган ёшлардир.
LiveБарчаси