Қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Малайзияда ушланди
3-саҳифа
−
20 Май 2023
9852Хорижда яхши маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, қизларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб келган аёл Малайзиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Келтирилишича, Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинган аёл кўп йиллар Малайзияда яшириниб юрган жиноятчи бўлган. У фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан уларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор-ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳрига етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.
LiveБарчаси