Қибрайда “Жигули” билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди
Жамият
−
10 Май 2021
3602Тошкент вилояти Қибрай туманида Damas ҳамда “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 10 май куни соат 08:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Тузел” ҚФЙ ҳудудида 1992 йил туғилган ҳайдовчи И.Т. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси ҳамда 1974 йил туғилган ҳайдовчи Р.Х. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда “ВАЗ-2106” ҳайдовчиси И.Т. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023