Қибрайда радар ўрнатаётган муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
11 Май
6542Тошкент вилоятининг Қибрай туманида радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уришидан вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилди.
Йигит компьютер тармоғи муҳандиси бўлган. У 1 май куни соат 17:20 ларда тумандаги университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида ишлаётганида ток уриши оқибатида вафот этган. 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.
Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахт ағдарилиши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этганди.