Қибрайда икки автобуснинг пойга ўйнаши ЙТҲ билан тугади

3-саҳифа

image

Кеча, 11 апрель куни Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳрида икки йўловчи автобусининг пойга ўйнаши йўл-транспорт ҳодисаси билан якунланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 11 апрель куни соат 14:30 атрофида “2-Автобус саройи” филиали ҳайдовчиси Х.У. Isuzu русумли, сарой рақами 235 бўлган автобусни 199-йўналишда Қибрай шаҳри Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, “Макро” дўкони қаршисида Lacetti русумли енгил автомобиль билан тўқнашув содир қилган. Тўқнашув натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Шунингдек, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда, ҳайдовчи Х.У. “2-Автобус саройи” филиали ҳайдовчиси А.Ф бошқарувидаги Isuzu русумли сарой рақами 245-бўлган 198-сонли автобус йўналиши билан ўзаро пойга ўйнагани аниқланган.

Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйгани ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмагани натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг