Қибрайда чамадондан топилган жасад бўйича 2 киши қамоққа олинди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 8 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги корхоналарнинг бирида саёхат чамадонида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган эди. 

Ушбу ҳодиса юзасидан Бош прокуратура қўшимча  маълумот берди. Унга кўра, ҳолат бўйича икки нафар гумонланувчи айблов эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилинган. 

Уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сумка ичида топилган мурда аввал Олий судда таъминотчи вазифасида ишлаб келган 1968 йилда Самареқанд вилоятида туғилган Ш.A эканлиги аниқланган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

691

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг