Қибрайда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

3-саҳифа 14710
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида эрта тонгдан йўлларга сув сепилиб, ювилгани  ва музлаб қолиши оқибатида бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видео лавҳа тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ содир бўлган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, ушбу видео лавҳада бугун, 18 март куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида Matiz, Cobalt, Damas, “Ваз-2106” ва Nexia русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 3
Теглар
t
×