Қибрайда 3 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Қибрай туманида Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 24 март куни соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-008 M39 автомобиль йўлининг 813-километрида Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Onix русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Nexia-2 русумли автомобиль бошқа бир автомашина билан тўқнашиб, ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг