Кэмерон “Титаник” фильми съёмкасида қандай қилиб 1 млн доллар тежаганини айтди
Бу қизиқ
−
14 Декабрь 2023
89271997 йилда суратга олинган машҳур “Титаник” фильми режиссёри Жеймс Кэмерон ушбу картинани яратишда паст бўйли актёрлар эвазига 1 миллион доллар тежаб қолганини айтди. Бу ҳақда у “Los Angelas Times” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
Кема кўламини кўрсатиш ва манзарани визуал равишда катталаштириш учун Кэмерон фильмда фақат пакана актёрлардан фойдаланишга қарор қилган. Бунинг ортидан у 1 миллион долларга яқин маблағни тежашга муваффақ бўлган.
"Биз бўйи 172 см дан юқори бўлган барча актёрлар ижросидан воз кечдик", деб эслайди режиссёр.
Фильм учун “Титаник” йўловчиларининг тасвирлари ҳам компьютер графикаси ёрдамида ясалган. Яқинда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари палубадаги одамлар “The Sims” видеоўйинидаги қаҳрамонларга ўхшашини пайқаб қолгани ҳам бежиз эмас.
Маълумот учун, “Титаник” фильмининг бюджети 200 миллион долларни ташкил этиб, у ўз даврининг энг қимматбаҳо санъат асари ҳисобланади. Айниқса, кеманинг деярли реал ўлчамдаги нусхасини қуриш учун катта маблағ талаб қилинган. Ушбу кема моделининг узунлиги 231 метрга етган. “Титаник”нинг ўзи эса бундан 38 метрга узунроқ бўлган.
LiveБарчаси