Қаззофийнинг қимматбаҳо самолёти 8 йил деганда Ливияга қайтарилди
Олам
−
21 Июнь 2021
8509Ливия давлатининг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофининг A340-213 самолёти 2012 йилдан бери илк бор Триполи аэропортига қайтди. У бу вақт давомида техник хизмат кўрсатишда эди. Бу ҳақда “Libya Observer” мамлакат Бош вазири Абдул-Ҳамид Дбейба ва бир қанча расмийларга таяниб хабар бермоқда.
Дбейба самолёт Ливиянинг мулки эканини ва унинг қайтиши “Ливиянинг суверенитети учун муҳим” эканини таъкидлаган. Самолёт шу вақтгача кўрсатилган техник хизматлар учун тўлов тўланмагани сабабли Францияда гаровда ушланган. Ҳукумат раҳбарига кўра, Ливиянинг яна 15 самолёти Францияда гаровда қолмоқда. Улар ҳам техник хизмат учун тўлов тўлангач, ортга қайтарилиши мумкин.
У ҳукумат хорижда қолаётган иккита ҳарбий самолётни қайтариш учун бор кучини ишга солишини маълум қилган. Мамлакатга қайтарилган Президент самолётидан қандай фойдаланиш: уни бўлғуси Президент учун сақлаб қўйиш, ҳукумат хизматига бериш ёки сотиб юбориш масаласини ливияликлар ҳар қилишини таъкидлаган.
Airbus 2012 йил август ойидан бери Францияда сақланаётганди. У Қаззофий ағдарилганидан кейин техник хизмат кўрсатиш учун олиб кетилганди. Самолётгаа ташқи томондан бир нечта ўқ отилганди. Кейинроқ самолёт Ливияга учишдан олдин якуний техник кўрик учун Туркияга олиб борилган.
LiveБарчаси