Қайси йўналишларда ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинади? (тўлиқ рўйхат)

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Давлат тест маркази томонидан тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган таълим йўналишлари рўйхати эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланган эди.

Аввалроқ, ОТМларга кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

– тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;

– алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг