Қайси вилоятларда уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари кузатилди?
Бу қизиқ
−
15 Декабрь 2022
7596Ноябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилида келтирилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошган. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга кўтарилган.
Марказга кўра, квартираларни ижарага бериш бозоридаги вазият аввалги мувозанат даражасига қайтмоқда.
Уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари Хоразмда 38 фоиз, Навоий вилоятида 24 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида эса 23 фоиз қайд этилган.
Октябрь ойига нисбатан ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга тушган. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошган ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этган.
1 квадрат метр учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 доллар), Миробод (12,3 доллар) ва Яккасарой (12,2 доллар) туманларида қайд этилган. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 доллар), Сергели (7,2 доллар) ва Бектемир (6 доллар) туманларида экани аниқланган.
Ноябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошган. Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент вилоятида 22,9 фоиз, Навоий вилояти – 22 фоиз ва Тошкент шаҳрида – 22,7 фоиз кузатилган. Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4 фоизга қимматлаган.
Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир, Миробод ва Юнусобод туманларида қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь