Қайси вилоят аҳолиси сайловда қатнашиш бўйича етакчилик қилмоқда?

Бу қизиқ 12606
image
-

Фарғона вилояти аҳолиси Президент сайловида овоз бериш бўйича энг фаол бўлиб турибди. Соат 11:00 га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган қарийб 2,3 миллион фарғоналикларнинг 41,1 фоизи сайловда иштирок этган. Бу республикадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Энг паст кўрсаткич Тошкент вилоятига тўғри келади: қарийб 1,8 миллион сайлаш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг 27,6 фоизи сайловда иштирок этган.   

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Ушбу сиёсий жараёнларда мамлакатда бўлиб турган қарийб 20 миллион сайловчининг 33,6 фоизи қатнашиб улгурган, деярли 7 миллион киши ўзи ишонган номзодга овозини берган.

Қайд этиш керакки, мамлакат президентлиги учун кўрсатилган 5 нафар номзод ҳам овоз берди. Улар оила аъзолари билан сайлов участкаларига ташриф буюрди.  

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги 2021 йилги Президент сайловига мамлакатда мавжуд 5 партия томонидан 5 нафар номзод кўрсатилган. Булар: 
•    “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Қодиров
•    “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов
•    Экология партиясидан Нарзулло Обломуродов
•    Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев
•    Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 331
Рейтинг: 3
t
×